“Муборак ИЭМ”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

“Муборак ИЭМ”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

“Муборак иссиклик электр маркази” АЖ нинг ҳурматли акциядори!

“Муборак ИЭМ”АЖ, ушбу  билан  2022  йил  29  июль  куни  “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электрон овоз бериш - eVOTE” сервис тизими орқали          Интернет тармоғида масофадан туриб овоз бериш йўли билан            “Муборак ИЭМ”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш                        соат 10:30 дан – 11:00 гача  “Электрон  овоз  бериш - eVOTE”  сервис  тизими орқали амалга оширилади.

Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 19 июль этиб белгиланган.

- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 
2022 йил 25 июль этиб белгиланган.

“ Муборак ИЭМ ” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби: 

1.Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.

3. “ Муборак ИЭМ”АЖни “ИЭС”АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.

4. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисидаги.

5. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш.

6. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Муборак ИЭМ ” АЖнинг           1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.

 

МАЪМУРИЯТ.