Tadbirlar

Перевести на: en ru uz

СПОРТ ДЎСТЛИК ВА САЛОМАТЛИК РИШТАСИ

Жорий йилнинг май ойида “Муборак иссиқлик электр маркази” акциядорлик жамияти ва Касаба уюшмаси ҳамкорлигида “Мини футбол” бўйича “Хотира турнири” ўтказилди.

Турнирда жамиятнинг бир қанча бўлимлари иштирок этиб, улардан 3-ўринни “Автотранспорт ва механизмлар бўлими” жамоаси, 2-ўринни “Иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилиш бўлими” тўпчилари олган бўлса, 1-ўринни “Ички қўриқлаш бўлими” ўйинчилари қўлга киритдилар.

Ғолиблар медал ва дипломлар билан тақдирланди.

 
 
 

“Муборак ИЭМ” АЖ Матбуот хизмати.

 
 


 

ИҚТИДОРЛАР ЎЗ ИЧИМИЗДА

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 19-23 май кунлари Қашқадарё вилояти “Lochin” оромгоҳида ўтказилган “Yoshlik energiyasi” форумида уч нафар иқтидорли ёшларимиз фаол иштирок этиб умумжамоа 2-ўринни эгаллашида ўз ҳиссаларини қўшишга муваффақ бўлиб қайтишди.

Шу муносабат билан бугун “Муборак ИЭМ”АЖда мазкур форумда иштирок этган ёшлар билан фикр алмашиш ва соҳа истиқболи мавзусида “Директор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда ишлаб чиқариш бўлимларидаги ёшлар фаол қатнашиб форум таассуротларига янада эга бўлиб, қизғин муносабат билдиришди.

 

“Муборак ИЭМ” АЖ Ахборот хизмати.

 


2021-2022 йил куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш қувватлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Муборак ИЭМ”акциядорлик жамиятининг ОРУ-220 кВ, ШР-I-МШВ, РМДЗ-220/1000 русумли ажраткич ускуналарида таъмирлаш ишлари 12.04-30.04.2021 йилгача муддатда олиб борилмоқда.


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


«Муборак ИЭМ» АЖда 20.04.2021 йилдан 20.05.2021 йилга кадар «Ахолини ва худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш ойлиги» ўтказилиши тўғрисида

Қашқадарё вилояти хокими Фуқаро мухофазаси бошлиғининг 2021 йил 25-январдаги 1ФМ- сонли ҳамда “Иссиқлик электр станциялари”АЖнинг 2021 йил 19 февралдаги 01-4-сонли буйруқларнинг ижросини ўз вақтида бажариш мақсадида жамиятда 2021 йил 20 апрелдан 20 майгача “Ахолини худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш ойлиги” ўтказилиши бошланган.

“Ахолини худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш ойлиги” тадбирлари ижросини назорат қилиб борувчи бўлимлар кесимида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан МИЮБ ва ФМБга маълумот бериб бориш белгиланган. Вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар 2-булим назоратида булишлиги белгиланган.

“Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш ойлиги” давомида корхонанинг барча ишчи- ходимларни жалб қилган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш, тарғибот ишлари ҳамда амалий ўқув машғулотлари ўтказилиши таъминланади ва корхона миқёсида баҳор-ёз мавсумида фавқулодда вазиятлар профилактикасини ташкил қилиш ва 2021 йил 20 апрелдан 20 майгача “Ахоли худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш бўйича ишлаб чикилган чора-тадбир асосида олиб борилади.

Кўрик ойлигини ўтказиш бўйича комиссия таркиби тузилган ва таркиб комиссия раиси, раис ўринбосарлари ва комиссия аъзоларидан иборат.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
“Муборак ИЭМ” АЖ Ахборот хизмати Д. Фармонова


«Ёшлар бандлиги-тараққиётга илк қадам».

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлари форумидаги нутқида, бугунги кунда ёшларни қийнаётган жиддий муаммолардан бири ўқишни тамомлаган ёшлар бандлигини таъминлаш эканлиги, кўплаб мактаб ва коллеж битирувчилари, баъзан олий маълумотли йигит-қизлар ҳам иш топишда қийинчиликка учраётганлиги ва ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим жорий этиш зарурлиги қайд этилган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 2021 йил 15-16 апрель кунлари битирувчилар ҳамда иш берувчилар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш учун “Ёшлар бандлиги – тараққиётга илк қадам” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда меҳнат ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. Бунда битирувчилар учун маҳорат дарслари, корхона, ташкилот, муассасаларнинг ўз фаолиятига доир тақдимотлари, шунингдек ҚМИИ билан иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари ўртасида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича таклифлар, тавсиялар асосида муҳокамалар ва тақдимотлар ўтказилиши назарда тутилган.

Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти билан жамиятимиз хамкорлиги натижасида институт томонидан “Муборак ИЭМ”акциядорлик жамияти “Энг фаол илмий ишланмаларни қўллаб-қуватловчи ҳамкор ташкилот” номинациясига лойиқ деб топилди.
 
 
 
 
 
 


«Муборак ИЭМ» АЖ ходимлари учун саёхат ташкил этилди.

Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда ички туризмни ривожлантириш, жадал суръатлар билан ўз аксини топмоқда.


«Муборак ИЭМ» АЖ маъмурияти ва Касаба уюшмаси кўмитаси томонидан ходимларни мароқли дам олишлари учун ички туризм саёхати ташкил қилинди. Жумладан, Самарқанднинг тарихий обидалар бўйлаб саёхат қилишди. Бундан мақсад, ўзликни англаш инсонлардан миллий рухни янада ислоҳ этишдир. Зеро, биринчи Президентимиз таъкидлаганидек – «Тарихий хотирасиз келажак йўқ!».

Муборак ИЭМ» АЖ Ахборот хизмати
Дилафруз Фармонова



 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


22-dekabr Энергетиклар Куни


Йилнинг энг қисқа куни, 22-декабр мамлакатимизда Энергетика ходимлари куни нишонланади. Энергетиклар куни – йилнинг энг ёрқин байрамларидан бири ҳисобланади. Электр энергиясиз ҳаётимиз равнақ топиши қийин, чунки иқтисодиётнинг бошқа барча тармоқларининг ҳаётийлиги ва кўп одамларнинг уйларида фаровонлик, илиқлик ва ёруғлик бунга боғлиқ. Энергетиклар – бутун ҳаётини мамлакатнинг энергетика мажмуасини яратиш ва сақлашга бағишлаган.

Сизни касб байрамингиз билан табриклаймиз! Сизнинг вазифангиз дунёга илиқлик ва одамларга ёруғлик беришдир, бу аслида “ҳаёт бериш” деган маънони англатади! Сизларга йиллар давомида бахт, соғлик, шиддат, муваффақият, байрамларда қувноқ хилма-хиллик ва улкан зафарлар тилаймиз! Сизнинг қалбингизнинг энергияси ҳеч қачон тугамасин, сизнинг ишингиз юқори баҳоланади! Оилангизда севги ва ҳурмат гуллаб яшнасин.

Ахборот хизмати


 

8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992-йил 8-декабрда қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

Ўзбекистон халқи, инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади.
Мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принсиплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлари белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.
“Муборак ИЭМ” АЖ да мазкур сана муносабати билан давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилмоқда.
Асосий мақсад эса ходимларга ҳаётимиз қомусининг мазмун-моҳиятини янада теран англашларига кўмаклашишдан иборатдир.

Ахборот хизмати


“Муборак ИЭМ” АЖ Касаба уюшма қўмитаси шуни ёзиб маьлум қиладики Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2020 йил 20 февралдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш ишларига кўмаклашиш тўғрисида”ги 18-23 “с” сонли қарорига асосан 2020 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Хоразм вилояти бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Ушбу саёхатга Кашкадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан бизнинг ”Муборак ИЭМ” АЖ дан 5 киши ушбу саёхатга таклиф этилди.

Хамма билан биргаликда бориб келдилар: Аликулова Фазилат Хақназаровна Фезазиева Эльмира Халитовна, Бобомуродова Ойҳамир Примовна, Райимова Назокат Эркаевна, Авазов Тошболта Тураевичлар бордилар.

«Саёхат ва зиёрат бизда жуда катта таъсурот колдирди» дейди Фезазиева Эльмира Халитовна, жумладан: “Бизни олиб бориб келган барча ыулайликларга эга, замонавий автобус, 4 юлдузли “Хоразм ПАЛАС” мехмонхонасидаги шарт шароитлар, у жойдаги мехмонхона ходимларининг хуш муомилалиги, кечки овкат вактида Хоразм халк кушикларидан Узбекистон халқ хофизлари томонидан жонли ижролар булди. Бундан ташкари “Жалолиддин Мангуберди” монументи, “Авесто” мажмуаси, монументи, “Комилжон Отаниёзов” Саньат маданият маркази, Аль-Хоразмий мажмуасини куриб ушбу улуг диёримизда шундай жойлар борлигидан завкландим”.

 

Корхонамиз ходимаси Аликулова Фазилат Хакназаровна: “Саёҳат менга жуда ёкди Мустакиллик йилларида курилган МАЧИТ, Хива шахридаги жахонда ягона очик осмон остидаги музей саналмиш “Ичан калъа” тарихий обидалари, 17 асрга таълукли “Улли ховли” каъласи. Бу каьлани тариҳи менда катта таъсурот колдирди. Айтишларича Хоразм шох туркман халқини хурмат килиб уларга алохида жой бериб “Улли хавли” каъласини курдирган. Ушбу қаъла ичида туркманларнинг оилалари учун барча шароитлар яратилган булиб, жумладан чорвачилик, туячилик, дурадгорлик, темирчилик, гилам тукиш цехи, нонвойлик ва хакозолар. Шу ерда курдим таъсирландим, канча ўзбек халкимизнинг багри кенглигини, ўзбек-туркман дустлигини абадийлигини”.Хозирги вактда ушбу жойда ерли ахоли учун курилган замонавий барча шарт-шароитларга эга наъмунавий уйлар ва х.к”.

“Менга жуда ёкди ва катта таъсурот қолдирди Ичан каьла, Калта минор тарихи афсонаси, Маъмун академияси, хоразм шохнинг ёзги саройидаги Халпа (кушикчи)ларни жонли ижроси, Пахловон Махмуд мақбараси, уша давр танга ва тиллога ишлов бериш чикариш устахоналари, козихона, уша давр мачит ва мадраслари”-дейди корхонамиз ходимаси Бобомуродова Ойхамир Примовна.

“Менга жуда ёкди ва катта таъсурот колдирди замонавий Ургенч шахридаги бинолар, Республикамизнинг биронта вилоятида йук экан ТРОЛЛЕЙБУСлар, бундан ташкари Хоразм таомлари: Тухум барак, Котир бурак, Ишлики, хоразмнинг коди, помидор, жиз чарви кушилган нон ва патирлари, Аму дарё балиқларидан қилинган таомлар, алохида мазали дудланган баликлар. Бозорларни айландик, уйга нон. патирлардан, ширинликларидан сотиб олдик “-дейди корхонамиз ходимаси Райимова Назокат Эркаевна.
Саёхатчилар барчаси саёхат мазмунли утканлигидан ушбу саёхатни ташкил этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбариятига, Қашкадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ҳамда “Хоразм палас” меҳмонхонасининг аҳил ва меҳмондўст жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирмоқдалар. Ушбу каби саёхатлар янада купрок булишини истаб колдилар.

Маколага саёхатдан расмлар илова килинади.

“Муборак ИЭМ” АЖ Касаба
уюшма қўмитаси раиси Т.Т.Авазов



Ҳурматли Устоз ва мураббийлар!!!

Аввало, барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.
Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.
Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. Яна бир бор касб байрамларингиз билар азиз устозлар.

Ҳурмат ва эхтиром билан, “Муборак ИЭМ” АЖ Ишлаб чикариш буйича директор Р.М.Хайитов


Ҳурматли «Муборак ИЭМ» АЖ ёшлари!!!

Ушбу қувончли кунда Сизларни 30 июн Ёшлар куни муносабати билан чин дилдан, самимий табриклайман! Ҳаммамизга маълумки, ёшларга эътибор, юртимизда давлат сиёсати даражасига кутарилган. Бу эса эртамиз эгалари бўлган қадрли фарзандларимиз такдирига энг муҳим масалалар қаторида қаратилаётганининг намунасидир. Бугунги ёшлар ўзларининг илғор фикрлаши ва ташаббускорликлари билан барча соҳаларда ибрат бўлаётганларига гувоҳмиз. «Муборак ИЭМ»АЖ иш тизимида ҳам хар томонлама фикрловчи ёшларнинг алоҳида ўрни бор.

Қадрли ёшлар бепарволик ва сусткашликка чек қўйган ҳолда  етук ва фидоий шахс сифатида ривожланишингиз учун бугун юртимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Сизлар илм-фан, иқтисодиёт ва сиёсат, шунингдек соҳамиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшиб, баланд марраларни эгаллаб, жаҳонда Ўзбекистон номини янада юксалтиришингизга ишонамиз ва умид қиламиз.

Яна бир бор барчангизни 30-июнь-Ёшлар куни билан шахсан ўзим ва «Муборак ИЭМ»АЖ жамоаси номидан чин қалбдан муборакбод этаман!

Ҳурмат ва эхтиром билан, К.И.Хайруллаев.