Kuzatuv kengashi

 Telefon (+998 75) 672-50-49   | Faks (+998 75) 672-50-5 E-mail  Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

“Muborak issiqlik elektr markazi” акциядорлик жамияти барча овоз берувчи акцияларининг эгаси акциядор- "Иссиқлик электр станциялари" АЖ 1-сон қарори

 

 

                     “Muborak issiqlik elektr markazi” акциядорлик жамияти

                             Кузатув кенгашининг  2-сонли мажлиси  

                                             БАЁННОМАСИ

 

      2018 йил  14 май                                                Тошкент шаҳри

 

      Қатнашдилар:

 

      Кузатув кенгаши раиси:                                  Р.Г.Мубаракшин

      Кузатув кенгаши аъзолари:                            С.П.Ҳайдаров

                                                                                Л.А.Гимранова                                                                                                        

                                                                                Б.А.Узоков

                                                                      И.И.Хамидов

      Кворум: 100%                                                                                                                                  

 

      Таклиф этилганлар:

      К.И.Хайруллаев – жамият бош директори;

      О.Н.Сариев – бош ҳисобчи ўринбосари;

      В.В.Драч – стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи;

      Г.А.Абдураимов – ички аудит хизмати бошлиги;

 

Мажлисда иштирок этаётган кузатув кенгаши раиси Р.Г.Мубаракшин сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгиланади, бироқ у жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди.

Мажлисда кворум 100 фоиз эканлигини маълум қилди.

Шундан сўнг, Р.Г.Мубаракшин жамият кузатув кенгаши муҳокамасига киритилган кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

 

КУН ТАРТИБИ:

1.“Muborak IEM”АЖ бош директорининг жамиятда 2017 йил учун тасдиқланган ривожланиш “Бизнес-режа”си асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида ҳисоботи.

2.“Muborak IEM”АЖ тафтиш комиссиясининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти тафтиши натижалари ҳисоботи.

3.“Muborak IEM”АЖ 2017 йил ҳисоботлари натижаси бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисоб варақларини тасдиқлаш.

4. “Muborak IEM”АЖнинг 2017 йил якуни буйича миллий стандартдаги молиявий ҳисоботини текширувчи ташки аудит хисоботи ва Халқаро стандартдаги молиявий ҳисоботини Халқаро Аудит Стандартларига мувофиқ текширувдан утказувчи аудиторлик ташкилотининг хисоботи.

5.“Muborak IEM”АЖнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти бўйича олинган соф фойда тақсимотини тасдиқлаш.

6.“Muborak IEM”АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йил давомида бажарган ишлари бўйича ҳисоботи.

7.“Muborak IEM”АЖнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 

8.“Muborak IEM”АЖнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

9.“Muborak IEM”АЖ ижро органи раҳбари билан меҳнат шартномасини 2018 йил учун узайтириш.

10.“Muborak IEM”АЖнинг 2018 йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.    

     11.“Muborak issiqlik elektr markazi”АЖ ички аудит хизматининг  жамият молиявий-хўжалик фаолиятини 2017 йил   якуни бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.

12.“Muborak IEM”АЖ 2017 йил якуни буйича акциядорларнинг умумий йиғилишини  чакириш.

         

1. Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Жамият бош директори К.И.Хайруллаев ҳисоботи тингланди. Маърузачи ўз сўзида 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар тўғрисида гапириб ўтди. Жумладан 2017 йил мобайнида маҳсулот сотишдан тушган соф даромад 93 423,21 млн.сўмни ташкил этди. Бизнес-режада 96828,1 млн.сўм, режага нисбатан 96 %га бажарилди. Шундан иссиқлик энергиясидан  79 547, 83 млн.сўм, электр-энергиясидан 13 617,78 млн.сўм.

Ишлаб чиқариш харажатлари 88 680,3 млн.сўм, давр харажатлари 8 448,2 млн.сўм. 2017 йилни бизнес  режада 773,7 млн.сўм,  хакикатда -3160,4 млн сум  зарар билан якунланди

Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

Савол(кузатув кенгаши раиси Р.Г.Мубаракшин)

     Жамиятда, нима сабабдан 2017 йил учун Бизнес-режа бажарилмади.

     Жавоб : Жорий ҳисобот даврида 2016 йил декабр ойида алмаштириш ишлари бошланиб 2017 йил январ ойида якунланган БРОУ-1 ускунаси эхтиёт кисмлари хисобдан чикарилиб, хужалик хисобидан 1043600 минг сўмлик БРОУ ускуна эхтиёт кисмлари урнатилган. Бундан ташкари Переметр ёритиш тизимини тиклашга, харбийлар коровулхонасига борган сув кувурларини фолгаизол ва иссиклик копламаси билан ёпиш ишларига, аварияли холатга келиб колган кувурлар эстакадаси таянчларини мустахкамлашга, эски Н-120м темир-бетон тутун муриси колдикларини демонтаж килишга, РУСР-6кВ ГК устидан сув утиб кетишини бартараф этиш учун 16 метр белгидаги бетонлаш ишларига ва ГрЩУнинг ички кисмларини таъмирлаш ишларига пудратчи ташкилотлар жалб этилди. Бундан ташкари 2010 йилдан буён тулик тухтатиб таъмирлаш ишлари бажарилмаганлиги сабабли 2017 йил 13 июлда ускуналар тулик тухтатилиб 4 кун давомида таъмирлаш ишлари олиб борилиб аникланган камчиликлар бартараф этилган. Шу сабабли таъмирлаш, ёрамчи материаллар харажати ва ишлаб чикариш характеридаги хизматлар буйича харажатлар режага нисбатан ошиб кетган. 2017 йилнинг белгиланган режаси буйича харажатларнинг ошиб кетиши натижасида жамият жорий хисобот даврида 3млрд160 млн.сум зарар билан чиккан.

 

 Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

 Таклиф ва саволлар бўлмади.    

 Овоз бериш натижалари:

 Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

      Кун тартибидаги биринчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб        кузатув кенгаши қарор қилади:

                   

      1.“Muborak IEM”АЖ бош директорининг 2017 йил молиявий - хўжалик фаолияти бўйича олиб борилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва акциядорлар умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тавсия қилинсин.

      2.Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича бош ҳисобчи ўринбосари  О.Сариев  сўзга чикиб, “Muborak IEM”АЖнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг чораклик ва йиллик тафтиши натижалари буйича ҳисоботларини  ўқиб эшиттирди (Тафтиш комиссияси ҳисоботи илова қилинади).

Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?  

Таклиф ва саволлар бўлмади.    

Овоз бериш натижалари:

Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

 

     Кун тартибидаги иккинчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб кузатув кенгаши қарор қилади: Тафтиш комиссияси ҳисоботи маъқуллансин ва акциядорлар умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тавсия қилинсин.

 

             3. Кун тартибидаги учинчи масала бўйича бош ҳисобчи ўринбосари О.Сариев қуйидагиларни айтиб ўтди.

2017 йил молиявий-иқтисодий ҳолат бўйича режа бажарилиши:

                                                     Режа бўйича        Ҳақиқатда          Фарқи

Маҳсулот сотишдан даромад:    96 828,1млн.сўм   93 423,2млн.сўм   (- 3404.9)

Шундан:  Электр-энергиядан     14 822,1млн.сўм   13 617,8млн.сўм    (-1204,3)

Иссиқлик энергиясидан              81 771,0млн.сўм   79 547,8млн.сўм   (-2223,2)

Бошқа даромадлар                         235 млн сўм    940,2млн.сўм      (+705,2)

      2017 йилни бизнес  режада 773,7 млн.сўм,  хакикатда -3160,4 млн сум  зарар билан якунланди (бухгалтерия баланси ва молиявий натижа илова қилинади).

    Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

    Таклиф ва саволлар бўлмади.    

    Овоз бериш натижалари:

    Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

      Кун тартибидаги учинчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб кузатув кенгаши қарор қилади:

     “Muborak IEM”АЖнинг 2017 йил якуни билан тузилган бухгалтерия баланси, молиявий натижаси, даромадлар ва харажатлар ҳисоби маълумот учун қабул қилинсин ҳамда акциядорлар умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тавсия қилинсин.

      4. Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси Б.А.Узоков  сўзга чиқиб  “Muborak IEM”АЖнинг 2017 йил якуни буйича миллий стандартдаги молиявий ҳисоботини текширувчи ташки аудит  “NEWGLOBALPROPESSIONAL-AUDIT”МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 23.04.2018йилда тузилган ижобий фикр билдирилган аудиторлик хулосасини ва“HOMBUR-AUDIT” МЧЖнинг  Халқаро стандартдаги молиявий ҳисоботини Халқаро Аудит Стандартларига мувофиқ текширув хулосаларини укиб эшиттирди.

    Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

    Таклиф ва саволлар бўлмади.    

    Овоз бериш натижалари:

    Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

 

       Кун тартибидаги тўртинчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб  кузатув кенгаши қарор қилади:

             2017 йил якуни буйича миллий стандартдаги молиявий ҳисоботини текширувчи ташки аудит  “NEWGLOBALPROPESSIONAL-AUDIT”МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 23.04.2018йилда тузилган ижобий фикр билдирилган аудиторлик хулосасини ва“HOMBUR-AUDIT” МЧЖнинг  Халқаро стандартдаги молиявий ҳисоботини Халқаро Аудит Стандартларига мувофиқ текширув хулосаларини  тасдиклаш учун акциядорлар умумий йигилишига олиб чикилсин.

 

5. Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси Б.А.Узоков  сўзга чиқиб  2017йилда зарар билан якунланганлиги сабабли  «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғриси»да ги конуннинг 51-моддасида  «Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият томонидан жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин» лиги курсатиб утилганлиги учун

 

-Имтиёзли акцияларга        52.1 млн сўм захира фондидан тулаш максадга мувофиклиги тугрисида айтиб утди.

       Мазкур таклифни акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиш таклиф қилинди.

     

    Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

    Таклиф ва саволлар бўлмади.    

    Овоз бериш натижалари:

    Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

 

       Кун тартибидаги бешинчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб  кузатув кенгаши қарор қилади:

       «Muborak IEM»АЖ томонидан  2017 йил якуни билан- имтиёзли акцияларга        52.1 млн сўм захира фондидан тулаш акциядорлар умумий йиғилишига тавсия қилинсин.

 

    6. Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича  Кузатув кенгаши раиси       Р.Г.Мубаракшин тингланди. Маърузачи 2017 йил давомида жамиятни бошқариш бўйича Кузатув кенгаши фаолияти ҳақидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

2017 йил давомида 9 марта Кузатув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

      Ушбу йиғилишларда жамиятнинг узлуксиз ишлаши ва жамият фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда ривожланиш стратегиясига тегишли кўплаб масалалар ижобий ҳал қилинди.

Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

Таклиф ва саволлар бўлмади.    

Овоз бериш натижалари:

Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

         Кун тартибидаги олтинчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб кузатув кенгаши қарор қилади:

2017 йил давомида жамиятни бошқариш бўйича Кузатув кенгашининг иш  фаолияти қониқарли деб топилсин ва тасдиқлаш учун акциядорлар умумий йиғилишига олиб чикилсин.

7. Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси С.П.Хайдаров сўзга чиқиб, “Ўзбекэнерго”АЖнинг 2018 йил 30 январдаги    УМ-01-21/47-сонли ва 2018йил 23.мартдаги УМ-01-21/128-сонли  хатлари билан, Кузатув кенгашининг таркибига таклиф этилган номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттирди:

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодларнинг исми-шарифи

Иш жойи ва лавозими

1

Мубаракшин Руслан Газизович

“Ўзбекэнерго”АЖ  бошқарув  раисининг биринчи  ўринбосари

2

Умирзаков Шодбек Сайдахматович

“Узэнергосозлаш”АЖ бошлиги

3

Шерханов Алишер Абдусалимович

“Ўзбекэнерго”АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси

4

Шукуров Бахтиёр Нурутдинович

“Ўзбекэнерго”АЖ          КМБ бош мутахассиси

5

Мухаммедов Фарух Хайруллаевич

“Ўзбекэнерго”АЖ           ИПБ бош иқтисодчи

      

Тушган таклифларни амалдаги қонунчилик талабларига жавоб берадиган ва уларнинг барчасини 2017 йил якуни бўйича ўтказиладиган акциядорларнинг умумий йиғилиши бюллетинига киритиш таклиф қилинди.

Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

Таклиф ва саволлар бўлмади.  

Овоз бериш натижалари:

Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

       Кун тартибидаги еттинчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб кузатув кенгаши қарор қилади:

      Жамият Кузатув кенгашининг таркибини сайлаш учун умумий йиғилишнинг овоз бериш бюллетинига қуйидаги номзодлар киритилсин.

1.Мубаракшин Руслан Газизович

2.Умирзаков Шодбек Сайдахматович

3.Шерханов Алишер Абдусалимович

4.Шукуров Бахтиёр Нурутдинович

5.Мухаммедов Фарух Хайруллаевич

 

     8. Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси С.П.Хайдаров сўзга чиқиб, “Ўзбекэнерго”АЖнинг 2018 йил 30 январдаги    УМ-01-21/47-сонли хати билан, Тафтиш комиссияси таркибига таклиф қилинган номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттирди.

Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодларнинг исми-шарифи

       Иш жойи ва лавозими

1

Турсунов Умид Зокиржанович

“Ўзбекэнерго” АЖ                           ИПБ етакчи мутахассиси

2

Шукуров Нурилла Раимович

“Узэлектросеть” УК                           бош хисобчи  ўринбосари

3

Рихсиев Шавкат Шухратович

“Ўзбекэнерго”АЖ  МБ            етакчи мутахассис

     Тушган таклифларни амалдаги қонунчилик талабларига жавоб берадиган ва уларнинг барчасини 2017 йил якуни бўйича ўтказиладиган акциядорларнинг умумий йиғилиши бюллетинига киритиш таклиф қилинди.

     Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

     Таклиф ва саволлар бўлмади.  

     Овоз бериш натижалари:

     Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

        Кун тартибидаги саккизинчи  масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб кузатув кенгаши қарор қилади:

Жамият Тафтиш комиссиясининг таркибини сайлаш учун умумий йиғилишнинг овоз бериш бюллетинига қуйидаги номзодлар киритилсин.

1.                Турсунов Умид Зокиржанович

2.                Шукуров Нурилла Раимович

3.                Рихсиев Шавкат Шухратович

 

             9. Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича Кузатув кенгаши раиси Р.Г.Мубаракшин сўзга чиқиб, Жамиятнинг ҳозирги бош директори малакали мутахассис, ишчан раҳбар эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Корпоратив бошкарувнинг замонавий услублари бўйича Германияда малака ошириб келганлиги хусусида тухталиб ўтди ва  ушбу масалани кўриб чиқишни таклиф қилди.

Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

Таклиф ва саволлар бўлмади.  

Овоз бериш натижалари:

Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

 

 

 

      Кун тартибидаги тўққизинчи  масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб  кузатув кенгаши қарор қилади:

     Жамиятнинг амалдаги бош директори К.И. Хайруллаев билан Кузатув кенгаши ўртасида тузилган меҳнат шартномасини 2018 йилга узайтириш масаласи акциядорлар умумий йиғилишига тавсия этилсин.

10. Кун тартибидаги унинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси С.П.Хайдаров сўзлади. Маърузачи жамиятнинг 2018 йил ривожланиш “Бизнес-режа”си билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди, ҳамда қуйидаги қисқача “Бизнес-режа”нинг асосий кўрсаткичларини айтиб ўтди:

 

2018 йилда маҳсулот сотиш режалари:

Иссиқлик энергияси                                            88231,2 млн сўм

Электр энергияси                                                19549,0 млн сўм

Бошқа даромад                                                         190,0 млн сўм

Ишлаб чиқариш харажатлари                            96585,8 млн сўм

Давр харажатлари                                                 10455,5млн сўм

Солиқ тўлангунга қадар фойда                              928,9 млн сўм

Солиқ тўлангандан кейин фойда                           759 ,8млн сўм

Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

Таклиф ва саволлар бўлмади.  

Овоз бериш натижалари:

Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

Кун тартибидаги унинчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб    кузатув кенгаши қарор қилади:

    Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа” лойиҳаси маъқуллансин ва акциядорлар умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тавсия қилинсин.

            11. Кун тартибидаги ун биринчи масала бўйича жамият ички аудит хизматининг бошлиғи  Ғ.Т.Абдураимов тингланди. Маърузачи томонидан 2017 йил якуни билан тузилган  ҳисоботида бажарилган  ишлари ва бошқа фаолият турлари бўйича олган умумий даромади  94105,9 млн сўмни ташкил этган. Шундан:

1. Электр энергиядан  13617,8 млн  сўм

2. Иссиқлик энергиясидан     79547,8 млн сўм

3. Иссикхоналарга пар етказиб беришдан     257,6  млн сўм

4.Ноликвид материаллар чикимидан  127,7 млн сум

5. Асос воситаларни кайта бахолашдан 74,5  млн.сум

6.Асосий воситалар чиким булишидан 107,1 млн.сум

7.Дивиденд куринишидаги дар-ддан 132,2 млн сум

8.Банк кимматли когозларининг кайта бахоланишидан 44 млн сум

9.Курс фаркидан 2,6 млн.сум

10. Бошка даромадлари жами 194,6 млн сум, Жумладан Цехда ишланган махсулотлар (110,1млн), кора мол семириши (25,2 млн),парник махсулотлари (35,9 млн),Б/У махсулотлар кирими,металлом ва хизматлар (23,4млн).

 

Жамиятда  2017 йил   якуни бўйича  харажатлар таркиби қўйидагича:

1. Ишлаб чикариш харажатлари- 88680,3 млн сўм

2. Давр харажатлари                                     -8448,2 млн сўм

3. Молиявий фаолиятдан хар-тлар               -      137,8 млн сўм

            Жами:                                                          - 97266,3 млн сўм

           Натижада жамиятнинг 2017 йил якуни  бўйича жамизарари 3 160.4 млн сўмни ташкил этган.

             «Muborak issiqlik elektr markazi» АЖ-да  01.01.2018 йил холатида дебитор карзлари жами 20349978  минг сўмни ташкил этган. Шундан Узбекэнерго таркибидаги ташкилотлардан 19756778 минг сум, Узметкомбинат таркибидаги ташкилотлардан 58457 минг сум, Узбекэнерготаъмир ва Узэнеготаминлашдан жами 118339 минг сум дивиденддан, 44856 минг сум Дехконобод Калийли угитлар заводи, 78202 минг сум наъмунавий уй-жой учун ходимларга берилган карз, Иссикхоналарга етказиб берилган иссиқ сув учун 157245 минг сум, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга 106923 минг сум, ходимларга каммунал хизмат учун утказилган маблаг 4481 минг сум, Осиё элегант газ сервис МЧЖ га сикилган газ учун 1500 минг сум, Муборакнефтегаз УШК сига ТМК олиш максадида  700 минг сум, ва 22497 минг сум хусусий корхоналардан   дебиторлик карзларидан иборат. Дебитор қарзлар бўйича солиштирма далолатномалар тузилган.

Жамиятнинг кредитор карзлари 2017 йил якуни бўйича 19895755  минг сумни ташкил килган.  Жамиятда кредитор карзлар 2017 йил 1-январ холатига  10181723 минг сўм. Кредитор карзлар 2017 йил 1-январ холатига  нисбатан 11735681 минг сўмга купайганлигини айтиб утди.

 

Кимда қандай таклиф ва саволлар бор?

Таклиф ва саволлар бўлмади.  

Овоз бериш натижалари:

Ҳа – 5та, бетараф – 0, қаршилар – 0.

Кун тартибидаги ун биринчи масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб    кузатув кенгаши қарор қилади:

      “Muborak Issiqlik Elektr Markazi”AЖнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ички аудит хизмати бошлиғининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилиниб маъқуллансин, ҳисоботда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилсин.

 

    Кузатув кенгаши раиси Р.Г.Мубаракшин Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан бир ой ичида акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши чақирилиши белгиланган, шунингдек ушбу қонуннинг 71-моддасида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш даврида жамият кузатув кенгаши қуйидагиларга аниқлик киритиши лозимлигини айтиб ўтди;

 

     Жумладан:

 

-акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақти;

 

-акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби;

 

-акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этадиган акциядорлар рўйхатини тузиш санаси;

 

-акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш тартиби;

 

-акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиш даврида акциядорларга тақдим қилинадиган материаллар рўйхати;

 

-овоз бериш бюллетени матни.

 

                                   КУЗАТУВ  КЕНГАШИ  ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.1     “Muborak IEM”АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2018 йил     “13” июн куни соат 11-00 да “Muborak IEM”АЖ мажлислар залида (Муборак шаҳар саноат худуди) ўтказилсин.

1.2     “Muborak IEM”АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича белгилансин:

 1.“Muborak IEM”АЖ бош директорининг жамиятда 2017 йил учун тасдиқланган ривожланиш “Бизнес-режа”си асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида ҳисоботи.

2.“Muborak IEM”АЖ тафтиш комиссиясининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти тафтиши натижалари ҳисоботи.

3.“Muborak IEM”АЖ 2017 йил ҳисоботлари натижаси бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисоб варақларини тасдиқлаш.

4. “Muborak IEM”АЖнинг 2017 йил якуни буйича миллий стандартдаги молиявий ҳисоботини текширувчи ташки аудит хисоботи ва Халқаро стандартдаги молиявий ҳисоботини Халқаро Аудит Стандартларига мувофиқ текширувдан утказувчи аудиторлик ташкилотининг хисоботи.

5.“Muborak IEM”АЖнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти бўйича олинган соф фойда тақсимотини тасдиқлаш.

6.“Muborak IEM”АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йил давомида бажарган ишлари бўйича ҳисоботи.

7.“Muborak IEM”АЖнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 

8.“Muborak IEM”АЖнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

9.“Muborak IEM”АЖ ижро органи раҳбари билан меҳнат шартномасини 2018 йил учун узайтириш.

10.“Muborak IEM”АЖнинг 2018 йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.    

   

 

 

    Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига акциядорлар реестрини қуйидаги:

   03.06.2016 йил ҳолатида акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун;

   10.06.2016 йил ҳолатида акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш учун акциядорлар реестрини шакллантириб бериш топширилсин.

     -Акциядорларнинг умумий йиғилишида саноқ комиссияси вазифасини бажариш учун жамият ходимларидан иборат қуйидаги сонда ва тартибда саноқ комиссияси тузиш таклиф қилинсин.

1. Хайитов Рохатали – ишлаб чиқариш бўйича директор.

2. Норбутаев Аъзам – ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи.

3. Сариев Ориф – бош ҳисобчи ўринбосари.

 

     -Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиши учун акциядорларга ОАВ орқали эълон берилсин.

 

    -“Muborak IEM”AЖ  акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни тасдиқлансин.

 

     -Жамият  акциядорларига умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида   акциядорларга белгиланган тартибларда ОАВда тегишли эълон чоп этиш,  жамият веб-сайтига электрон усулда хабар бериш орқали  амалга оширилсин  ва буни назорат қилиш жамият бош директорига топширилсин.

 

     -Кузатув кенгашининг барча қарорлари ва топшириқлари ижроси бажарилишини назорат қилиш ва ижросини таъминлаш жамият бош директорига юклатилсин.

 

Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилгани учун Кузатув кенгаши раиси Р. Г.Мубаракшин  мажлисни ёпиқ деб эълон қилди.

 

     Кузатув кенгаши раиси                                              Р.Г.Мубаракшин

 

Кузатув кенгаши аъзолари:                                            С.П.Хайдаров

 

                                                                                               Л.А.Гимранова

 

                                                                                     Б.А.Узоқов

 

                                                                                     И.И.Хамидов

                                                                             

     Танишдилар:                                                    К.И.Хайруллаев

 

                                                                               О.Н.Сариев

 

        

S5 Box

Login

Register